Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кўмаклашгани учун пул мукофоти олганлар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида 68 киши коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бергани ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашгани сабабли прокуратура органлари томонидан рағбатлантирилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, уларнинг 22 нафарига пул мукофоти, 42 нафарига ташаккурномалар ва 4 нафарига эсдалик совғалар топширилди.
Рағбатлантирилган шахсларнинг берган хабарларига кўра, 61 та ҳолатда пора олиш ва 7 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши кураш агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
Интернет тармоғидаги мазкур «eanticor.uz» дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
- «коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим»;
- «коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим»;
- «пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим»;
- «ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим» каби мавзуларда юбориш мумкин.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахслар ва уларнинг қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT