Бухорода ўқув марказ сифатида фойдаланилаётган бино ертўласида портлаш юз берди
Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган бино ертўласида портлаш юз берди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 январь куни соат тахминан 00:52 ларда Бухоро шаҳар «Олим Хўжаев» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 50/3 уйнинг ертўласида ўқув марказ сифатида фойдаланилаётган бинонинг ертўласида чақнаш содир бўлган.
Натижада ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 квадрат метр майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган, бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси тушган.
Чақнаш натижасида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари