Қамчиқ довонида қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди
Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли ёпилди. Ҳудудда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.
Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Довонда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
«Angren Land» ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш — эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.
Қамчиқ довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, «Angren Land», «Замин-2», «Учқудуқ» ошхоналари фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда «Ангрен кон металлургия» техникуми, «Файз», «Шодиёр», «Элба» меҳмонхоналари эса жойлаштириш учун фаолият олиб борди.
Довон вақтинча ёпилиб қолган вақтда Қамчиқ автойўл ва «Қамчиқ» МҚЁҚБ, Тошкент вилояти ФВБдан жами 113 та махсус техника ҳамда 250 нафар шахсий таркиб хизматга жалб этилди. Вазият ФВВ раҳбарияти назоратида.
Фуқаролардан довонда об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар вақтинчалик ҳаракатланмаслик сўралган.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.