Жиззахдаги колониядан 2 маҳкум қочиб кетди
Жиззах вилояти Зафаробод туманида 30-сон манзил-колониясидан 4 январь куни икки нафар маҳбус қочиб кетди.
Маълум бўлишича, маҳкум А.К соғлиғи сабабли туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 4 январь куни соат 22:30 да пунктдан рухсатсиз чиқиб, номаълум томонга кетиб қолган.
Шу куни соат 23:15 да муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н. ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИEД томонидан ушбу маҳкумлар тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки