Фарғонада Gentra’ни ёқиб юборган мактаб ўқувчиларининг шахсига аниқлик киритилди
3-синф ўқувчиларининг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида тарқалган ёш болалар Gentra’нинг олд қисмини ёқиб юборишганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари вояга етмаган М.У., А.У ҳамда А.Б.лар шаҳарнинг А.Навоий мавзесидаги савдо дўкони олдида ўзларида бўлган гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган, Gentra русумли автомашинанинг олд қисмига қистириб кетишган. Натижада, автомашинада ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган.
Шундай бўлсада, автомашина эгаси фуқаро Д.С. ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари М.Ю., А.Й ва И.А. ларга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Автомашинага етказилган моддий зарар қопланди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари