Наманган вилояти ҳокими қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тезкор штабда матбуот анжумани ўтказди
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган тезкор штабда матбуот анжумани ўтказди. Унда ОАВ вакиллари, блогерлар, ахборот хизматлари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек видеоалоқа тизимида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими матбуот анжумани аввалида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аномал совуқ кунларида аҳолига шароит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот берди. Матбуот анжумани иштирокчилари тезкор штаб фаолияти билан танишдилар. Тезкор штаб аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва юзага келаётган муаммоларни ўз ўрнида бартараф этиш учун ташкил этилган. Кунда икки марта масъул раҳбарлар билан тўпланиб, вазият муҳокама қилинади. Бунда аҳоли мурожаатларни ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўз вақтида ҳал этилмаган муаммо учун тегишли раҳбар жавоб беради. Шундай синовли кунларда бирдамликда ҳаракат қилаётган аҳолимизга, кўмакка ҳозир тадбиркорларимизга, туну-кун иш олиб бораётган коммунал соҳа хизматчиларига вилоят ҳокими миннатдорчилик билдирди.

Матбуот анжуманида журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Хусусан, аномал совуқ шароитида эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, транспорт ва ёқилғи, бозорларда нархларнинг барқарорлигини таъминлаш каби масалалар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Бундай матбуот анжуманлари ва брифинглар давом эттирилади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари