Чортоқ туманида ташкил этилган «Саховат карвони» белгиланган манзиллар сари йўлга чиқди
Давлатимиз томонидан камхарж, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиш давом этади.
Чортоқ туманида 57 маҳалланинг 10 тадан жами 570 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилага ўсимлик ёғи, гурунч, ун, шакар, тухум, макарон, картошка, пиёз, сабзи каби 9 турдаги бир марталик озиқ-овқат тўпламини етказиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари 1-сектордаги 180 та, 2-сектордаги 140 та, 3-сектордаги 150 та, 4-сектордаги 100 та эҳтиёжманд оилага тақсимланди. Бунинг учун «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 143 640 000 сўм маблағ йўналтирилди. “Саховат карвони” секторлар раҳбарлари, маҳалла масъуллари иштиркида белгиланган манзиллар сари етказилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари