Ижтимоий соҳа объектларида қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Андижон массивидаги “Ипотека маркази”да муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланганидек, ижтимоий соҳа объектларида қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади.
Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ва “яшил энергия”ни бюджет корхонасига сотади.
Кичик қуёш панелидан олинадиган 1 киловатт-соат электр энергия таннархи ўртача 450 сўм, бюджет ташкилотига 800 сўмга сотиш мумкин.
Йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилади.
–Андижонлик тадбиркорлар ҳар доим
энг илғор ташаббуслар билан чиқиб, бошқа ҳудудларга ўрнак бўлади. Бу сафар ҳам кўплаб йирик тадбиркорлар, маҳаллалар ўз биноларида қуёш энергиясини ўрнатишни бошлагани, катта-катта марралар олаётганидан хабарим бор,– деди Президент. – Биз бундай фидойиларни албатта қўллаб-қувватлаймиз.
Водийда 1 минг 408 та йирик корхона мавжуд (Андижонда – 468 та, Наманганда – 458 та, Фарғонада – 482 та)
Умуман, водийдаги йирик корхоналарни электр эҳтиёжини 100 фоиз ўзи таъминлашга ўтказиш раҳбарлар учун устувор вазифа бўлиши кераклиги таъкидланди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT