Uzbekistan Airways Нью-Йоркка бориш ва қайтиш парвозлари учун 20 фоиз чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача Тошкент—Нью-Йорк ва қайтиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоиз чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways Тошкент—Нью-Йорк ва қайтиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларга 20 фоиз чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача Тошкент—Нью-Йорк ва қайтиш йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоиз махсус чегирмани тақдим этади.
Чегирмали авиачипталарни www.uzairways.com сайти, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали, унинг агентлари ва хориждаги ваколатхоналаридан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Uzbekistan Airways Тошкент—Омск—Тошкент йўналиши бўйича 26 мартдан ҳафтасига бир марта, Тошкент—Нижний Новгород—Тошкент йўналиши бўйича 28 мартдан ҳафтасига икки марта мунтазам парвозларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, компания 2023 йил 28 мартдан бошлаб Тошкент—Милан—Тошкент ва 31 мартдан Тошкент—Париж—Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши белгиланган.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.