Жами 3 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар ходимлари, блогерлар иштирок этган тадбир 2022 йил давомида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланди.
Тадбир иштирокчиларига 2022 йилда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзаахмедов ахборот берди.

3 трлн. сўмлик 293 мингта ижро ҳужжатлари таъминланди. Шуниндек, жами 1,3 трлн. сўм, шу жумладан давлат фойдасига 517 млрд. сўм ундирилиб, 2021 йилга нисбатан умумий ундирув 456 млрд. сўмга давлатга ундирув 126 млрд. сўмга ошди. Солиқ ундирувлари бўйича 1 трлн. 54 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижро қилинди. Янги ташкил этилган туманлараро бўлими томонидан 2022 йил давомида 15 млрд сўмлик 44 456 та ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Матбуот анжумани давомида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Хусусан, “Дафтарлар” билан боғлиқ жамғармаларга 48,6 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди. Яна бир муҳим жиҳат, алимент ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар соҳага оид саволларга атрофлича жавоб олишди.