Ортда қолган фарзандлар учун биз ҳам масъулмиз!
Наманган вилояти ҳокими Туркияда вафот этган фуқаро хонадонида бўлди
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков вилоят сектор раҳбарлари билан Норин туманига борди ва Туркияда вафот этган фуқаро Барчиной Мирзаева хонадонида бўлди. Марҳуманинг яқинларидан хол-аҳвол сўради.
Ҳалок бўлганлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, дуога қўл очилди.
Барчиной Мирзаева 18 яшар талаба қизини ёлғиз вояга етказаётган эди. Дафн маросими бугун 13 февраль куни ўзи яшаган маҳаллада бўлиб ўтди.
– Марҳуманинг қисмати, нафақат унинг оила ва яқинлари, балки биз учун ҳам чинакам фожиа. Боиси уларнинг ортида гулдек фарзандлари етим қолди. Энди уларнинг вояга етиши, таълим-тарбияси учун биз ҳам бирдек масъулмиз!”, – деди вилоят раҳбари.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари