Сен ҳам соғингайсен меҳру-вафо бирла…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига жорий йилда 540 йил тўлди. Шу муносабат билан Наманган муҳандислик-технология институтининг Иқтисодиёт факултети ташаббуси билан “Сен ҳам соғингайсен меҳру-вафо бирла” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни институтнинг ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректори Маъруфжон Қаюмов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодимизнинг шонли тарихи ҳақида тўхталди.
Тадбирда институт ректори маслаҳатчиси Маматхон Ходжаев, факултет декани Камолиддин Маткаримов, факултетнинг профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, тюторлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида факултетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари томонидан рубоий ва ғазаллар ўқилди. Бобур ғазали билан ижро этилган миллий мумтоз қўшиқларимиз янгради. Саҳна кўринишлари намойиш этилди.
©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари