Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тажиев Баходир Садуллаевич бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Обид туячилик» фермер хўжалигида бўлди
Янги Наманган туманининг Мустақиллик беш йиллиги маҳалласи ҳудудида жойлашган «Обид туячилик» фермер хўжалиги ҳам аҳолига шифобахш туя сутини етказиб бериш бўйича ўз тажрибасига эга. Абдурашид Якубов бошқарувидаги ушбу фермада 87 га яқин туя парвариш қилинмоқда.
36 гектар майдонни эгаллаган ушбу кўп тармоқли фермер хўжалигида асосан гўшт, сут маҳсулотларини етиштирилади. Бу ерда қўшимча равишда 2 хил турдаги балиқ, 20 дан ортиқ ўрдак ҳам боқилмоқда.
Ишчи гуруҳ ушбу фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди ва тармоқни кенгайтириш борасида ўз тавсияларини берди.