Қишлоқ хўжалиги масалалари танқидий таҳлил қилинди.
- Бизга дон керак, ишчи ўрни керак, аҳоли даромадлари ошиши ва солиқ тушумлари кўпайиши керак!
Ғалла халқимиз ризқ-рўзи. Шу боис ҳар йили уни етиштириш ва парваришлаш жараёнига алоҳида ҳозирлик кўрилади. Бугунги ўтказилган муҳокама кун тартибида энг аввало шу масалага эътибор қаратилди.
Йиғилишда вилоятда 2023 йил ҳосили учун парваришланаётган ғалла майдонларида амалга оширилиши керак бўлган агротехник тадбирларни ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кам таъминланганларга ер ажратиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминланиши танқидий таҳлил қилинди.
Вилоятда 2023 йил ғалла ҳосили учун жами 66 375 гектар, шундан 13 817 гектар очиқ майдонларга ва 52 558 гектар ғўза қатор орасига ғалла экиб парваришланмоқда.
2023 йил ҳосили учун ғалла навларини жойлаштириш, уруғлик дон тайёрлаш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш, экиш учун ер тайёрлаш ва экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш масалалари юзасидан вилоят ва туманлардаги масъуллар ҳисобот бердилар.
Ғалла ривожланиши орқада қолаётган, маҳаллий ўғит жамғариш режадан паст бўлган, ғалла майдонларини кузги ва баҳорги 1-озиқлантириш даражаси паст бўлган, зарур техникалар таъмирланмаган, «E-auksion» электрон савдосига чиқарилган лотларни ўз ҳолига ташлаб қўйган мутасаддилар ахбороти эшитилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят Агрохизматлар маркази раҳбари, туман сектор раҳбарлари, агрофирмалар бошлиқлари, соҳа мутасаддилари ҳамда ғаллачилик йўналишидаги барча фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.