НамМҚИ талабалари учун 12 қаватли янги турар-жой қурилиши бошланди
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Ислом Каримов кўчасидаги талабалар турар-жойи ҳудудида 12 қаватли, умумий лойиҳа қиймати 86 млрд 300 млн сўм бўлган янги турар-жой биноси қурилиши бошланди.
НамМҚИ ректори, проректорлар ва қурилиш ташкилоти раҳбарлари иштирокида ушбу турар-жой биноси лойиҳаси яна бир бор кўздан кечирилди. Ўзбекона удумларга мувофиқ жонлиқ сўйилиб, дуо-фотиҳа қилинди ва қудратли машиналар котлован қазишга киришди.
Маълумот учун, “Нифрит импекс” МЧЖ томонидан тайёрланган ушбу лойиҳа асосида талабалар 1000 ўринли турар-жой барпо этилади. Қурилиш ишлари 2023 йилнинг 3-чорагида якунланиб, фойдаланишга топширилади.
НамМҚИ медиа маркази
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари