Фарзандлар моддий таъминоти – муҳим масала

Сир эмаски, бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси органларига келаётган мурожаатларнинг аксариятини алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ташкил этмоқда. Айнан бу долзарб масалага ечим топиш, фарзандлар моддий таъминоти учун белгиланган қарздорликларни ундириб беришда Бюронинг Косонсой туман бўлимда кунлик ишлар олиб борилмоқда. Таҳлилларга кўра, бугунги кунда иш юритувдаги жами 6 243 танинг 1608 тасини алимент билан боғлиқ ҳужжат ташкил этмоқда. Секторлар кесимида кунлик ундирувлар таҳлил этилиши йўлга қўйилгани кутилган самара бермоқда. Жумладан, 2 секторга қарашли
14 та маҳалла фуқаролар йиғинида 351 нафар алимент тўловчилар мавжуд. Худудга бириктирилган давлат ижрочиси ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида салкам 360 млн сўм қарздорлик ундириб берилди. Иш билан банд бўлмаган 35 нафар алимент тўловчиларни бандлиги таъминлашга ҳамда тарғибот тадбирлари натижасида 15 та оилани яраштиришга эришилди.
Яна бир муҳим масала: айрим ҳолларда маъсулиятини унутган оталар ҳали ҳануз ҳам фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб келмоқда. Ана шундай шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Яъни, жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда бўлим биносида сайёр судлар ташкил этилмоқда. Жумладан, набатдаги ўтказилган суд давомида бир неча бор огоҳлантиришга қарамай алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 7 нафар фуқарога нисбатан 15 суткалик маъмурий чоралар қўлланилди.
Бўлим томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жобирхон Хусанов, МИБ Косонсой туман бўлими бошлиғи