ЁШЛАРГА ОИД ЯНГИ НОРМАЛАРНИ КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ҚАРШИ ОЛИШМОҚДА
Маълумки, юртимиз бўйлаб шу йилнинг 30-апрел куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён — Референдумга бағишланган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан O’zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари О.Бабаҳанов, С.Гаппарова, Ғ.Бабаханов ва Қ.Дадабаевлар ташаббуси билан Наманган Давлат университети Инглиз филологияси факультетида Референдум ва Конституциявий ислоҳотлар тарғиботига бағишланган «Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз» номли тарғибот тадбири ўтказилди.
Янгиланаётган Конституцияда шу каби инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган нормалар амалдагисидан 3 баробарга кўп. Ҳаттоки, уларни амалга ошириш механизмлари, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши назарда тутилмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасида ёшларга оид янги нормалар белгиланаётгани келажагимиз эгалари кўтаринки руҳда қарши олинди,-дейди факультетнинг ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари С.Даминжанов.
Тадбир давомида қатнашчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари