Конституция – келажагимиз кафолати
Наманган вилоят маъмурий судининг судьялари О.Турдиев, У.Нишонова, Ф.Мадрахимов ҳамда туманлараро маъмурий судининг раиси О.Зиявитдинов томонидан Наманган вилояти юридик техникумида
“Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши” мавзусида талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати давомида Конституциямизнинг янгиланиш жараёни ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Конституция “инсон – жамият – давлат” парадигмасига асосланган ва унда барча тоифаларнинг – ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўқитувчилар, ҳатто жиноят содир этган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари акс этгани, хусусан Қомусимизнинг 28-моддасида “агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги” қатъий белгиланаётгани каби янги нормалар мазмуни техникум талабаларига батафсил тушунтириб берилди.


Шунингдек, мамлакатимизнинг янгиланаётган Конституцияси ҳақида аниқ ҳуқуқий-таҳлилий маълумотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Маъмурий процессуал муомала лаёқати
Судьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқи