2023 йилнинг 6 ойида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унга бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари, инспекторлар, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқлари, давлат ижрочилар ҳамда ходимлар таклиф этилдилар.
Ҳайъат йиғилишини бошқарма бошлиғи Б.Мирзаахмедов олиб борди. Таъкидландики, жорий йилнинг биринчи ярмида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 1,8 трлн.сўмлик 189 мингта ҳужжат ижроси таъминланди. Шунингдек, давлат фойдасига 301 млрд. сўм ундириб берилди. “Дафтарлар” билан боғлиқ жамғармаларга 45 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қарздорлардан жами 41 млрд. сўм ундирилди. Олиб борилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 2 311 та оилани яраштиришга, 1 200 нафар ишсиз алимент тўловчиларни бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ярим йилликда йўл қўйилган хато — камчиликларга бирма — бир тўхталиб ўтилди. Уларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилиб, мурожаатлар билан ишлашга оид кўрилаётган чора — тадбирларни янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Ҳайъат йиғилишида бўлим бошлиқлари ҳамда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.
Барча ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларни тўлақонли ва сўзсиз ижро этишлари лозимлиги қатъий белгиланди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси