Косонсойда 11 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони яратилади
Бугун, 17 июль куни Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишишни бошлади.
Дастлаб нуронийларимиз томонидан юртимиз тинчлиги ҳамда етиштириладиган ҳосилга барака сўраб дуога қўл очилди ва жонлиқ сўйилди.
Шундай сўнг ишчи гуруҳ вакиллари Қуқумбой ММТП ҳудудига қарашли «Қуқумбой дурдонаси» фермер хўжалигидаги ғўза парвариши кўздан кечиришди.
Маълумки, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ғўза парваришида «Зарбдор 40 кунлик» эълон қилинган.
Бугунги кунда ғўза майдонларида чеканка, зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш, култуваторларни ишлаши, суғориш, қўшимча азотли ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб бориляпти.
Туманда жорий йилда 3806 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, косонсойлик пахтакорлар томонидан 11 минг тоннадан ортиқ пахта хирмонини яратиш учун меҳнат қилинмоқда.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.