Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси ва ҳудудий филиаллари вакиллари иштирокида кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ кўрилган ишлар бўйича суд амалиёти юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.


Семинар машғулотида дастлаб, Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси О.Зиявитдинов семинар иштирокчиларга айни вақтда бино иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказишни рад қилиш жараёни соҳа ходимлари айнан қайси йўриқномаларга қатъий риоя этишлари, шунингдек, бугунги кунда маъмурий суд томонидан кадастр идоралари мансабдор шахсларини хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топилишининг асосий мезонлари ҳамда 2023 йилнинг 1-ярмида маъмурий судларда кадастр органлари мансабдор шахсларнинг бино иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказишни рад қилиш билан боғлиқ ишларни кўрилиши статистикасини иштирокчиларини таништирди.


Вилоят суди судьяси У.Нишонова кадастр ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари тўлиқ ўрганилмасдан рад қилинаётганлиги, натижада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари кадастр органлари мансабдор шахсларини хати-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлигини, бу каби ҳолатларни олдини олиш учун мурожаатларни қонунчиликда кўрсатилган тартибда ўрганилиб, ҳал этилиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.


Йиғилиш якунида барча иштирокчилар юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан саволларга жавоб олдилар.
Озодбек Зиявитдинов,
Наманган туманлараро маъмури суди раиси
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.