ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚШУНОС АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ
Наманган вилоят маъмурий суди судьялари иштирокида “Жамиятда аёл юристларнинг роли ва келажакда суд тизимида ишлаш имкониятларини кенгайтириш” ва “Гендер тенглик” мавзусида Наманган юридик техникуми талаба-ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.


Наманган вилоят маъмурий суди судьяси У.Нишонова судьялар орасида хотин-қизларнинг сони ортиши ижтимоий муносабатларга аёл нуқтаи назаридан қараш ва баҳо беришга имконият яратилаётгани, бу эса жамиятда ижтимоий адолат таъминланишига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Вилоят маъмурий судининг судьяси Ф.Мадрахимов суд тизимида айни пайтда 179 нафар аёл судья фаолият кўрсатмоқда. Бу умумий судьяларнинг қарийб 14 фоизини ташкил этиши, уларнинг 25 нафари раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганлигини билдирди.

Тадбир давомида жамият тараққиётида азалдан хотин-қизлар муносиб ўрин эгаллаб келаётгани қайд этди. Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида гендер тенглиги масаласи хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар фаол иштирок этган жойда ривожланиш, барқарорлик кузатилаётгани шу боис ҳам жамиятимизда юрист аёлларнинг ўрни ва роли ошиб бораётганлигини вилоят маъмурий судининг судьяси О.Турдиев таъкидлаб ўтди. Тадбирда суд тизимида аёллар улушини янада кўпайтириш зарурлиги билдирилди.



Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган тадбирда барча талаба-ёшлар ўзлари учун қизиқ бўлган назарий ва амалий маълумотларга эга бўлди.
Элёр Абдувохидов,
Наманган вилоят маъмурий суди бўлим мудири
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки