«Навбаҳор» Бразилия клубини доғда қолдирди
Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган «Навбаҳор» бугун навбатдаги назорат баҳсини Бразилиянинг “Мауэнсе” жамоасига қарши ўтказди.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Озодбек Маърупов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Иброҳим Йўлдошев, Алижон Алижонов, Азимжон Аҳмедов, Аброрбек Исмоилов, Озодбек Ўктамов, Наврўзбек Иминжонов, Гиорги Никабадзе, Шодиёр Шодибоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Тома Табатадзе, Сияваш Ҳақназари, Русланбек Жиянов, Асадбек Собиржонов, Йован Жокич.
Ушбу беллашувда “лочинлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Сияваш Ҳақназари ва Русланбек Жияновлар муаллифлик қилишди.
Таъкидлаш жоизки, жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетганди. Голлар эса 2-бўлимда, захирадан майдонга туширилган футболчилар томонидан урилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки