1
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сонли Фармонига асосан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши белгиланмоқда.
Хусусан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб,
Шу билан бирга, туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш, туристик хизматларни сертификатлаштиришда жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни илова қилиш, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгилаш ва кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ тартиб ва талаблар бекор қилинмоқда.
Умуман олганда мазкур Фармонга асосан 7 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўлиқ, 12 турдаги айрим лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда.
Туристик фаолиятни амалга ошириш учун, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензиялар ҳамда юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисида ариза каби лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар хабардор қилиш тартибига ўтказилмоқда.
А.Дадабаев ва Ф.Мадрахимов,
Наманган вилоят маъмурий судининг судьялари