Ўзбекистон Республикасининг “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгаролик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 921-сонли Қонуни президентимиз томонидан 2024 йил 15 март куни имзоланди.

Қонун билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2444— моддаси биринчи қисмига учувчисиз аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўллангандан сўнг содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, ушбу модданинг иккинчи қисми, яъни ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ва баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабабчи бўлган бўлса уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1854-модда билан тўлдирилиб, учувчисиз аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш, ёки улардан фойдаланиш учун маъмурий жавобгарлик чораси белгиланди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республкасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига учувчисиз аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш, ёки улардан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларини киритиш орқали енгиллаштирилишини, мазкур ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Озодбек Зиёвиддинов,

Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси

Шерзод Каримов, судья ёрдамчиси

от Admin