Бола ҳуқуқлари бўйича вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан риоя этилишини ўрганиш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслардан ўз ваколатлари жумласига кирадиган масалалар юзасидан статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни ҳамда материалларни сўраб олиш;
давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги хабарларни ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари билан биргаликда текшириш;
давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар юбориш;
давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида бола ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимосномалар киритиш;
боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги аризалар ва даъволар билан судларга мурожаат этиш;
боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида, шу жумладан ёпиқ суд мажлисларида қонунда белгиланган ҳолларда ва шаклларда иштирок этиш;
аҳоли ўртасида бола ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш;
бола ҳуқуқлари масалалари бўйича ўқув дастурлари тайёрлашда иштирок этиш;
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тадбирлар ташкил этиш;
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир илмий-амалий, таҳлилий ишларни амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотларни, олимлар ҳамда мутахассисларни белгиланган тартибда, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш;
болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган давлат органларига ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан таълим, тарбия, тиббиёт муассасаларига, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига, тергов ҳибсхоналарига ва тарбия колонияларига монеликсиз кириш;
хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларига, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларига Ўзбекистон фуқароси бўлган ва хорижий давлат ҳудудида турган боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро келишувларга ҳамда бошқа шартномаларга мувофиқ сўровлар юбориш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва уларнинг аъзолигига кириш, шунингдек хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, келишувлар тузиш, қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари масалалари юзасидан ўтказиладиган тадбирларда, шу жумладанхалқаро тадбирларда иштирок этиш. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Мухаммадсодиқ Рахимов ва Бегзод Абдурахманов,
Наманган вилоят маъмурий судининг
судья катта ёрдамчилари