Бугун Яккасарой туманидаги «АТECА ҲОТEЛ СУИТEС» меҳмонхонасида Яккасарой туманидаги «Пушкин» ҳиёбон ҳудудини замонавий сув тушар боғ барпо этиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Санжар Таджиев, Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, «Коç Cонструcтион» қурилиш компанияси раҳбар ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова «Пушкин» ҳиёбонида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида боғ ҳудуди замонавий дизаенда бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, «Коç Cонструcтион» қурилиш компанияси масъули Баҳри Сака учрашув иштирокчиларига боғ ҳудудида олиб бориладиган ишларнинг лойиҳаси билан таништириб ўтди.
Қолаверса, Яккасарой туманидаги «Шота Руставели» кўчасини 24/7 режимида фаолият юритувчи, гастрономик туризм кўчасига айлантириш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган туну-кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчасига айлантириш, ушбу кўчадаги мавжуд бино ва иншоотларни замонавий қиёфага келтириш, жумладан, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш ҳақида таништирилди.
Маълумот учун:
Гастрономик туризм кўчасида велосепитлар учун узунлиги 1,6 км махсус йўлак. 40 дона замонавий ўриндиқлар;
Имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади;
1,5 км майдонда яшил ҳудуд барпо этилади; Автобуслар учун мавжуд 6 та бекат тўлиқ замонавий реконструкция қилинади. Ҳудудда хожатхоналар ташкил этилади;
Ҳудуддаги кесиб ўтувчи ер ости йўлакларга имконияти чекланган фуқаролар учун 4 дона пандус қойилади ва 2 та чоррахадаги ер ости йўлаклари реконструкция қилинади.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати