1
1
Ўзбекистонда 1 декабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. Бу «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш орқали амалга оширилади.
1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. Бу 23 сентябрь куни имзоланган президент фармонида назарда тутилган, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Реестр «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида шакллантирилади. Президент фармони камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқишни назарда тутади.
Унга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 млн нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.
«Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган „Камбағалликдан фаровонлик сари“ дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади», дейилади фармонда.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури 2024 йил 1 ноябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан: