Наманган муҳандислик-технология институтида «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида талабалар ва ёзувчилар мулоқоти ўтказилди.
«Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида Ўзбек адабиётининг йирик вакиллари Усмон Азим, Шуҳрат Ориф ва Дадахон Муҳаммадиевлар Наманган муҳандислик-технология институти талабалари билан ижодий учрашув ўтказишди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ижодкорларга мурожаат қилишди. Шоирлар ўз ижодий фаолиятлари, илҳом манбалари ва ўзига хос ёзув услублари ҳақида сўзлаб, ёшларнинг адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларини оширишга ҳисса қўшишди.
Учрашув давомида талабалар ижодкорларнинг шеърий асарларидан намуналар ўқиб, уларга ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлишди. Бу эса ўз навбатида талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилди. Усмон Азим, Шуҳрат Ориф ва Дадахон Муҳаммадиев ёшларга ижодий фаолиятларида қандай қийинчиликларга дуч келишларини ва уларга қандай ечим топишларини тушунтириб, ўз тажрибалари билан бўлишишди.

Шунингдек, учрашув давомида НамМТИ талабалари томонидан ташкил этилган «Келажак бунёдкорлари» талабалар театр студияси Усмон Азимнинг «Чўлпон» асаридан саҳна кўриниши намойиш этди. Ушбу саҳна асари учрашувга ўзгача руҳ бағишлаб, талабалар ва ижодкорлар ўртасидаги яқин мулоқотни янада мустаҳкамлади. Талабалар театр студиясининг чиқиши ижодий учрашувнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.

Тадбир якунида меҳмонлар талабалар билан ижод, адабиёт ва келажак режаларига оид мавзуларда очиқ мулоқот ўтказишди. Ушбу учрашув НамМТИ талабалари учун илҳом бахш этувчи ва ижодий кўникмаларини янада ривожлантиришга туртки бўлувчи тадбир бўлиб, барчада чуқур таассурот қолдирди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари