Ўзбекистонлик аёллар 9 килограммдан ортиқ олтинни Туркияга олиб ўтаётган вақтида ушланди
Туркия аеропортида ўзи билан 9,2 килограмм олтин олиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Воқеа 2 октябр куни Измирда содир бўлган. Контрабандага қарши кураш бўлимига аёллар олтин олиб ўтмоқчи бўлишлари ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бирлашган Араб Амирликларидан Туркияга учиб келган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини аеропорт чиқишида қўлга олди. Қоидабузарлар ҳақида хабар берган эркак ҳам қўлга олинди.
Ички ишлар ходимлари томонидан автомашинани кўздан кечириш чоғида ҳар бири 110 грамм бўлган 82 дона тилла қуйма, 18 дона ўйин приставкаси ва 3 дона смартфон топилган.
Бундан ташқари, аёллар ўз ичида деярли бир хил миқдорда олтин олиб юрганлиги маълум бўлди. Ҳар бирининг оғирлиги 110 грамм бўлган 84 та олтин қуймаларини олиб ташлаш учун жарроҳлик аралашуви талаб қилинган. Олинган олтиннинг умумий оғирлиги 9,2 килограммни ташкил этди.
Оғирлиги 18,5 килограмм бўлган 166 дона олтин қуймаларидан иборат олтин “тўплами”нинг умумий бозор нархи 1,5 миллион долларни ташкил этди.
Ишга алоқадор барча шахслар ҳибсга олинган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди