Фарғонада тўрт нафар маҳаллий фуқаро «Худудгазтаъминот» корхонасига тегишли 414 дона суюлтирилган газ баллонини ўғирламоқчи бўлганда ушланди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Комплаенс назорат тузилмалари, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилди.
Фарғона вилояти Бувайда туманида 14-октабр куни ўтказилган рейд тадбирларида туманнинг «Деҳқонобод» ва «Дўстлик» МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган «бункер»лар аниқланди. Хусусан, «Деҳқонобод» МФЙда фуқаро А.Т. га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган. Фуқаро А.К. маҳалладаги нотурар жойда «бункер» ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони аниқланган. Шунингдек, «Дўстлик» МФЙда жойлашган фуқаро А.Т. га тегишли нотурар жойда Т.Ҳ. томонидан «бункер» ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланаётгани маълум бўлган.
Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарож қилинишининг олди олинди.
Ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
©«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари