Таълим ташкилотларидаги муаммолар ўрганилмоқда
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги таълим ташкилотларида мавжуд муаммоларни ўрганмоқда.
Ўрганиш давомида Кармана туманидаги 6-сонли мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, 14-сонли мактаб ҳамда туманнинг 4 та маҳалласида янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, 14-сонли мактабда қўшимча бинонинг қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида кўрсатма берилди.
Шунингдек, тумандаги 21-сонли мактабда бўлиб ўтган педагоглар билан мулоқотда муаммолар ва таклифлар эшитилди.
Вазирлик ишчи гуруҳи таълим ташкилотлари муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари