Родри Эрнандес «Олтин тўп» соҳибига айланди
Кучли бешталикдан Винисиус Жуниор, Жуд Беллингҳэм, Дани Карвахал ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландлар жой олди.
Родри Эрнандес «Олтин тўп» соҳибига айланди
Франция пойтахти Парижда France Football томонидан ташкил этилган «Олтин тўп» маросими бўлиб ўтди.
Унда «Манчестер Сити» ва Испания термаси ўйинчиси Родри Эрнандес нуфузли мукофотни қўлга киритди.
Родри ўтган мавсумда Европа чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Шунингдек, «Сити» сафида АПЛда чемпион бўлди.
Таъкидлаш керакки, совринни «Реал» ўйинчиси Винисиус Жуниор олиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо якунда бундай бўлмади.
Топ-5дан қуйидаги футболчилар ўрин олди — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5).
Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти («Реал»/Италия)
Аёллар футболида энг яхши мураббий — Эмма Ҳайес («Челси»/АҚШ)
Энг яхши клуб — «Реал» (Испания)
Энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания).
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ушбу совринни Лионел Месси қўлга киритганди.
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари
Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов БМТнинг Глобал форумида нутқ сўзлади!
Ҳиндистонда аттракцион қулаб тушди
Ҳиндистондан чиққан ўта хавфли «Нипаҳ» вируси тарқала бошлади
Россияда янги фирибгарлик схемаси айланмоқда
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади