Гаровдаги Малибу жарима майдончасида
Мажбурий ижро бюроси Чортоқ тумани бўлими томонидан банк қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кунлик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг ўтган даврида бўлим томонидан банк қарздорлик ундирув бўйича 3.648 та ижро ҳужжати тамомланиб, 18.1 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилди.32 та гаровдаги машина қидирув натижасида топилди ва тушунтиришлар натижасида қарздорлар томонидан 21 та 1.3 млрд сўмлик қарздорлик бартараф этилган. Қолган 11та 1.1 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан гаровдаги автотранспорт воситалари аукцион савдоларида сотилиб, тушган пул маблағлари қарздорликга йўналтирилган.
Масалан, куни кеча олиб борилган навбатдаги мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Малибу автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Т. Б дан ундирувчи Капитал банк фойдасига 268,3 млн сўм қарз ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақаси Бюронинг Чортоқ тумани бўлими иш юритувга келиб тушган. Фуқарога қарздорликни бартараф этиш юзасидан ихтиёр муддат берилган. Бироқ, қарздорлик бартараф этилмагани боис, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Банк гаровидаги транспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT