Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлаттомонидан тартибга солиш:
Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлаттомонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашишбўйича республика комиссияси, Аҳолини рўйхатгаолиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларитомонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалгаоширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахолини рўйхатга олишсоҳасидаги ваколатлари:
Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида ягона давлатсиёсати амалга оширилишини таъминлайди; Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш вауни ўтказиш тартибини, Аҳолини рўйхатга олишдастурини ҳамда рўйхатга олиш варағинингшаклларини тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатгаолишнинг якуний маълумотларидан фойдалаништартибини белгилайди; давлат бошқарувиорганларининг ва маҳаллий давлат ҳокимиятиорганларининг Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидагифаолиятини мувофиқлаштиради; Аҳолини рўйхатгаолишга жисмоний ва юридик шахларни жалб этиш ва ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон республикасида АРОни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси:
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш вауни ўтказиш билан боғлиқ чора тадбирларни ўзвақтида ва сифатли бажарилишини ҳамдажараёнларнинг мувофиқлаштирилиши ваманиторингини амалга оширади; Аҳолини рўйхатгаолиш натижаларини таҳлилини ўтказади; Аҳолинирўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва униўтказишни молиялаштириш, Аҳолини рўйхатгаолиш материалларига ишлов беришни ташкил этишва унинг якуний натижаларини эълон қилишмасалаларига доир таклифларни кўриб чиқади; Аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб қилиш ва ишига ҳақ тўлашни ташкил қилади; Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; Республика комиссисини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Респбликаси Президенти томонидан белгиланади, Статистика агентлиги республика комиссиясининг ишчи органидир.
Аҳолини рўйхатга олиш соҳасида махсусваколатли давлат органи:
Рўйхатга олиш хужжатлари шаклларини, рўйхатгаолувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлабчиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олишдастури ва рўйхатга олиш хужжатларини ишлабчиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишинива ҳудудларга етказилишини таъминлайди; Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва ишлов беради; рўйхатга олиш варағи ва бошқа хужжатларни сақланиши ва йўқ қилинишини тартибини белгилайди.
Янги Наманган тумани статистика бўлими