Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари яна 15 фоизга оширилди
Тошкент шаҳри ҳокими иссиқлик таъминотига оид қарор чиқарди.
Лекин у иссиқлик таъминотига старт бериш эмас, балки нархлар оширилишига оид.
Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари аҳоли учун 15 фоизга ошди. Энди истеъмолчи 1 гигакалорияси учун 105 754 сўм эмас, балки 121 617 сўм тўлайди.
Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар оширилди.
Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:
– тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
– аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);
– бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).
Охирги маротаба нарх 2024 йилнинг 2 апрелида — ўтган иситиш мавсуми тугаганидан кейин кўтарилганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан бошлаб, газ учун тўловлар электр каби ойлик базавий лимит иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.
500 м³ гача — 1 м³ учун 650 сўм
501 м³ дан 2500 м³ гача — 1500 сўм, 2501 м³ дан 5000 м³ гача — 1950 сўм, 5001 м³ дан 10000 м³ гача — 2275 сўм миқдорида тўлаш керак бўлади.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.