АНДИЖОНДА МИНГЛАБ ҚЎЛБОЛА АРОҚЛАР ТАЙЁРЛАНИБ, СОТУВГА ЧИҚИБ КЕТГАН
Андижонда қўлбола алкоголь ишлаб чиқарганлар қўлга олинди. Бўстон туманидаги савдо дўконида 129 турдаги, жами 1 379 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Яқинда Андижонда ароқдан заҳарланиб инсонлар ҳалок бўлган эди.
Хабарни тарқатиб, яқинларни огоҳлантириб қўйинглар. Қўлбола ароқлар дўконларда сотилаётган бўлиши мумкин.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки