Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди
АҚШ ҳукумати харажатларини қисқартириш устида ишлаётган Илон Маскнинг навбатдаги қурбони «Америка Овози» ва «Озодлик/Озод Европа» радиоси бўлиши мумкин. Маск АҚШ молиялайдиган бу оммавий ахборот воситаларини ёпиш керак, деб пост қўйди.
Бунга асос сифатида учта сабабни келтирган:
1. Европа аллақачон озод.
2. Уларни барибир ҳеч ким эшитмайди.
2. Радикал сўл қанот тарғиботчилари АҚШ солиқчиларининг бир миллиард пулини беҳуда сарфламоқда.
«Америка Овози» дунё бўйлаб 48 тилда, «Озодлик» эса 23 тилда эфирга узатилади. Улар йиллик бюдгети бир миллиард доллар атрофида бўлган АҚШ Глобал медиа агентлиги томонидан бошқарилади.
«Америка Овози» илк бор фашистлар пропагандасига қарши курашиш мақсадида 1942 йилда Европада эфирга чиққан. «Озодлик» эса советлар мафкурасига қарши муқобил ахборот манбаси бўлиш учун 1951 йилда ташкил қилинган.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.