МИБ: 2024 йилда 5 трлн. сўмлик 510 мингтадан ортиқ ҳужжатларининг ижроси таъминланди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун 2024 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Наманган вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилган матбуот анжуманида Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзаахмедов ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбирда қайд этилишича, вилоят бошқармаси ва шаҳар-туманлар бўлимлари томонидан 5 трлн. сўмлик 510.685 та ҳужжатларнинг ижроси тамомланиб, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 201 млрд. сўмга ортди. Бошқарманинг туманлараро бўлими томонидан замонавий ахборот технологияни қўллаган ҳолда масофадан туриб, 131.842 та 53,1 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланди.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида давлат фойдасига ундирувлар 1,8 трл.сўмни ташкил этди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га 89 млрд сўм йўналтирилди.
Солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлиқ 1,4 трлн. сўмлик 59.428 таси тамомланди. Банк ундирувларга оид ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 851 та, 971 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукционга чиқарилган.
Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини таъминлаш мақсадида 26 мингдан ортиқ алимент билан боғлиқ ҳужжатлар доирасида ўтган йилда 121 млрд.сўм қарздорлик ундирилди. 3,9 млрд. сўмлик уй-жой ва транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов воситаси сифатида берилди. 2024 йил давомида 1.715 та оилаларни яраштиришга эришилди. Иш билан банд бўлмаган 2.773 нафар алимент тўловчиларнинг бандлигига кўмаклашилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сон қарори талабларига мувофиқ, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан етказилган зарар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда. Махсус жамғарма ҳисобидан 2024 йилнинг ўзида вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 94 нафар ундирувчиларига жамғармадан 4,4 млрд. сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Матбуот анжумани давомида иштирокчилар соҳага оид саволларга атрофлича жавоб олишди.
МИБ вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.