Самарқандда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари коррупцияда айбланиб, қамоққа олинди
Коррупцияга алоқадор 7 нафар ходим Бош прокурор ўринбосари ўтказган йиғилишда қўлига кишан тақилган ҳолда залдан олиб чиқилган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 14 феврал куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов иштирокида энергетика соҳасида коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилиш ўтказилган. Унда “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” ходимлари ҳам қатнашган.
15 феврал куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди “Қорадарё” электр таъминоти корхонасининг 4 ходимини қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарди. Улар орасида ҳуқуқшунос, инспектор ва муҳандислар бор.
Тергов маълумотларига кўра, улар бир неча миллион сўм пора олган ва электр энергиясига боғлиқ қонунбузарликлар устидаги далолатномаларни «ижобий ҳал қилиб бериш» билан шуғулланган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари