1,5 млрд сўмлик тиббиёт ва дори воситалари, 8 150 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди
Халқимизда “қинғир иш–келтирар ташвиш” деган нақл бор. Айрим ҳолларда мана шу тамойилни унутган
баъзи кимсалар ўз нафсларини устун қўйиб, хорижда ишлаб чиқарилган, сифатикафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга олиб киришга уринмоқдалар.
Яхшиямки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар томонидан бу каби иллатларга қарши курашиб,кескин чоралар кўрилмоқда. Жумладан, вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари
томонидан ўтган йилнинг сентябрь ойида қинғир йўллар орқали йирик миқдордаги дори ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасига чек қўйган эдилар.
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими, вилоят божхона бошқармаси ҳамда тегишли ваколатли органлар масъул ходимлари ҳамкорлигида ҳуқуқбузарларданолиб қўйилган тиббиёт воситалари, тамаки маҳсулотлари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги қарорига кўра, тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлардавомида ноқонуний фаолиятдан олинган 887 турдаги 1,5 млрд сўмлик тиббиёт ва дори воситалари, 76,7 миллион сўмлик 8 150 қути тамаки маҳсулотлари тегишли равишда ёқиб юбориш, тўкиш ва синдириш орқали йўқ қилинди .
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Наманган вилотяи Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.