Popular Posts

Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

Колониянинг Омбудсманга берган маълумотига кўра, маҳкум 14 февраль куни муассаса шифокорларига соғлиги ёмонлашгани сабаб мурожаат қилган.

Биринчи тиббий ёрдамдан сўнг унинг ҳолати яхшиланмагач, у Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Бироқ 15 февраль куни шифохонада гипертония ва бирламчи юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

Ҳозирда Омбудсман ҳолатни назоратга олиб, бош прокуратурага мурожаат йўллаган.