Тошкентда банк бўлим бошлиқлари 85 минг доллар билан қўлга тушди

ДХХ маълумотига кўра, Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
Сирдарёда Сардоба тумани ҳокимлиги ходими фермерга 15 га ерни 3 йилга ижарага бериш ва тоифасини ўзгартириш учун 360 млн сўм ва 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.
Тошкентда банкнинг икки бўлим бошлиқлари ва 2 нафар фуқаро 5,99 гектар ерни 455 минг долларга сотишга келишиб, фуқародан 85 минг доллар олган пайтда қўлга олинди.
Хоразм, Шовот туманида 2 нафар фуқаро туман ҳокимлик захирасидаги 2500 м² ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 66 минг доллар сўраб, 45 минг доллар ва 130 млн сўм олган пайтда ушланди.
Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси «Е-аукцион» орқали ер олиб бериш мақсадида фуқародан 243 млн сўм ва 4300 доллар олган.
Андижонда шахслар 30 сотих ерни 27 минг долларга сотиш ва тоифасини ўзгартириш учун 11 600 доллар талаб қилиб, жами 38 600 доллар олган вақтда қўлга тушди.
Фарғонада Риштонлик шахс сохта ҳужжатлар билан ерни ўзлаштириб, тоифасини ўзгартириб бериш учун 26 минг доллар олган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.