Ёш ҳуқуқшунос талабалар билан маҳорат дарси

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган Давлат Универститети юридик факульети ҳамкорлигида навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди. Ўзаро ҳамкорлик доирасида бўлиб ўтган тадбирдан мақсад НамДУ юридик факультетида таҳсил олаётган ёшларни Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти билан ҳар томонлама яқиндан таништириш, уларнинг бу соҳага қизиқишларини янада шакллантиришдан иборатдир.
Самимий, очиқ руҳда ўтган маҳорат дарси ҳамда учрашув давомида бошқарма ходимлари суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида таништириб ўтдилар. Дарҳақиқат, сўнгги йиларда мамлакатимизда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётгани натижасида бугунги кунда қонунийликни мустаҳамлаш, давлат ва фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидлади. Маҳорат дарси давомида бугунги кунда бошқарма Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш ҳамда қидирув шўъбалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар аниқ мисоллар орқали ёритиб берилди.
Тадбир давомида ёш ҳуқуқшунослар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.