Алимент тўламаганларга чоралар кўрилди
Халқимизда “қарзинг бўлса бўлсин, дардинг бўлмасин” деган пурмаъно ҳикматли сўз бор. Аммо, бу сўзни айрим ўз фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаган қарздор оталар чуқур маъносини тушунишмайди шекилли. Бўлмаса, вояга етмаган фарзандлари учун судни қарори билан белгиланган алимент суммасини тўлашарди.
Янгиқўрғон туманида яшовчи Б.Ш турмуш ўртоғи Т. Н билан ажрашиб кетади. Ўртадаги 3 нафар фарзанд она қарамоғида қолади. Фуқаролик ишлар бўйича Янгиқўрғон туманлааро судининг қарори билан ҳар ойда алимент тўлаб боришилиши белгилаб қўйилади. Бюронинг туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳужжат ижросини таъминлаш мобайнида давлат ижрочиси томонидан қарздор ота бир неча маротаба огоҳлантирилади. Маъсулиятни ҳис этмаган қарздор ота эса турли баҳоналар билан фарзандлари учун алимент тўламай келади. Қарздорлик оз эмас, кўп эмас 12.9 млн сўмга бориб етади. Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда қарздор отага тегишли жазо, яъни 15 суткалик маъмурий қамоқ белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлимида бўлиб ўтган сайёр судда яна 6 нафар оталарга нисбатан суднинг қарори эълон қилинди.
Шунингдек, сайёр суд давомида 2 та оила яраштирилган бўлса, 2 нафар ота қарздорликни тўлаб берди.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT