Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди
Жорий йилнинг 22 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.
Маълумот учун, Статистика Комиссияси 1947 йилда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.
Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.
Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва ходимлар малакасини ошириш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Учрашувда Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.
Статистика Комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.
Ўзбекистоннинг ушбу орган аъзоси этиб сайланиши мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олинганлигини ва мамлакатнинг глобал жараёнлардаги ўсиб бораётган ролини кўрсатади.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.