Наманган вилоят маъмурий суди: I чорак ҳисоби

2025 йилнинг биринчи чораги давомида Наманган вилоят маъмурий суди томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида АХБОРОТ
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, судлар бугунги кунда адолат қўрғонига айланиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалда ишончли таъминламоқда. Биламизки, маъмурий судлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Наманган вилоят маъмурий суди томонидан 2025 йил I-чораги биринчи инстанция судида жами 240 та (ўтган йилнинг шу даврида
210 та) ишлар кўриб чиқилиб, мазкур ишларнинг 96 (84 ) тасида ариза қаноатлантирилган бўлса, 115(84) таси бўйича аризани қаноатлантириш рад этилган.
Шунингдек, 25 (29) та ариза бўйича иш юритиш тугатилган бўлса,
4 (13 ) та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Бу даврда Наманган туманлараро маъмурий суди томонидан 4 та аризани иш юритишга қабул қилиш рад этилган бўлса, 7 та ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан қайтарилган.
Жорий йилнинг I-чорагида кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 тага ёки 8,7 фоизга кўпайган.
Жорий йилнинг ўтган даврида кўрилган ишларнинг 40 таси
(73 таси) ёки 16,7 (34,8) фоизи сайёр суд мажлисида кўриб тамомланган бўлиб, бир судьянинг бир ойдаги ўртача иш хажми 40 (17,5) тани ташкил қилган.
Ишларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 61 та(65 та) ёки жами кўрилган ишларнинг 25,4 фоизи (30,9 фоизи) бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
Кўриб чиқилган 240 та ишлар туркум бўйича таҳлил қилинганида, мазкур ишларнинг 32 таси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси органлари, 69 таси маҳаллий ҳокимлик идоралари, 40 таси кадастр органлари, 36 таси мажбурий ижро бюроси органлари, 34 таси солиқ органлари, 8 таси ФҲДЁ органлари, 4 таси қурилиш органлари, 3 таси давлат хизматлари марказлари, 2 таси нотариал идораларининг қарорлари ёки мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ ишларни ташкил қилган. Қолган 12та ишларда бошқа маъмурий органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари (Молия, Давактив, Ўзархив, ИИВ ва бошқа ташкилотлар) жавобгар сифатида иштирок этишган.
Бу даврда маҳаллий ҳокимлик идораларига нисбатан аризалар ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 12 тага (57 тадан 69 тага) ёки 8,3 фоизга, солиқ органларига нисбатан аризалар 14 тага (20 тадан 34 тага) ёки
58,8 фоизга, кадастр органларига нисбатан аризалар 9 тага (31 тадан
40 тага) ёки 7,7 фоизга, мажбурий ижро бюроси органларига нисбатан аризалар эса 12 тага (24 тадан 36 тага) ёки 50 фоизга кўпайган.
Наманган вилоят маъмурий суди томонидан апелляция инстанциясида 40 та, кассация инстанциясида 26 та ва тафтиш инстанциясида 12 та ишлар кўриб ҳал этилган.
Ишларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича туманлараро маъмурий суди томонидан 61 та, Наманган вилоят маъмурий суди судьялари томонидан 12 та (ўтган йилнинг шу даврида 6 та бўлиб, 6 тага ёки 50 фоизга кўпайган) хусусий ажримлар чиқарилган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган давлат органлари, ташкилотларга нисбатан прокуратура органларига 1 та хабарнома чиқарилган.
Туманлараро суди томонидан чиқарилган жами 61 та хусусий ажримларнинг 39 тасини ижроси таъминланиб, бу ҳақда жавоб хатлари судга тақдим этилган, шундан ҳозирда 22 таси ижро жараёнида, муддати ўтмаган.
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йилнинг 1 чорагида жами 264 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.
Хусусан, оммавий ахборот воситаларида 131 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан телевидениеда 22 та, радиода 31 та, газета ва журналларда 31 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 47 тани ташкил этган.
Озғаки тарғиботлар сони 130 тани ташкил қилган.
2025 йил I-чорагида жами 161 та мурожаат келиб тушган бўлиб,
2024 йилнинг шу даврида 191 та мурожаат келиб тушган, таққослаганда
30 тага (8,4 %га) камайган.
Ушбу мурожаатларнинг 93 таси ёки 57,8 фоизи (104 таси, 54,4 %) Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали, 68 таси ёки 42,2 фоизи
(87 таси, 45,5 %) бевосита суд девонхонаси орқали келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 160 таси бўйича мурожаатчиларга тушунтириш берилган бўлса, 1 та ҳолатда мурожаат қаноатлантирилган.
Суд раислари ва судьялари томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда жами 40 та (37 та) мурожаатлар ўрганилган. Ушбу мурожаатларнинг 30 тасида суд ҳужжатидан норози бўлинган бўлса,
қолган 51 та мурожаат бошқа масалалар юзасидан бўлган.
Судга келиб тушган барча мурожаатларга қонунда белгиланган муддатларда жавоб хатлари тайёрланиб, суд раиси имзоси билан мурожаат муаллифларига юборилган.
Наманган вилоят маъмурий
судининг судьяси Ш.Ахмеджанова