МИБ: Соҳа фаҳрийларига эътибор кўрсатилди

Инсон хотира билан тирик, қадр билан барҳаёт. Шу боис юртимизда ўтганлар хотирасини эъзозлаш, ҳаётларига иззат-икром кўрсатиш, ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланган. Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан ҳар йили 9 – май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан тизимда меҳнат қилган фахрийларга иззат-ҳурмат кўрсатилади, эъзозланади. Ўтганлар ёди хотираланди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган “уч авлод” учрашуви ҳам фахрийларнинг босиб ўтган йўллари тизим ходимлари ва ёш мутахассислар учун муҳим бўлди. Санага бағишлаб ўтказилган тадбирнинг навбатдагисига суд департаменти ва бюро органларида самарали меҳнат қилган, фахрий Шакарбек Жўраев таклиф этилди. Қизғин, самимий руҳда кечган мулоқотда меҳнат фаҳрийсининг бой тажрибаси, ўрта авлод вакилларининг иродаси ва меҳнати, ёш авлоднинг шижоат ва ғайрати биргаликда катта куч бўлиши мамлакат тараққиётининг бугунги истиқболида ўрни алоҳида эътироф этилди.



Байрам арафасида меҳнат фахрийлари Олимжон Раҳмонов, Шавкат Абдуллаев, Шакарбек Жўраевларнинг хонадонига ташриф буюрилиб, уларга байрам табриги ва эсдалик совғаларитопширилди.
-Ҳар йили 9 май Хотира ва қадрлаш куни байрами билан биз соҳа фахрийларига кўрсатилаётган иззат-икром ва ҳурматдан кўнгилимиз тоғдек кўтарилади, дейди Шакарбек Жўраев. Прокуратура ва Бюро органлари фахрийларига эътибор ва ғамхўрликлар бизларга янада янги куч-қувват бағшида этади. Бундай эътибор учун катта раҳмат.

Бир сўз билан айтганда, фахрийларни босиб ўтган ибратли йўллари ёш авлод қалбида янада фидоийлик билан ишлашга турки бўлади.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.