КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – УМУММИЛЛИЙ ВАЗИФА

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишва унга қарши курашиш, давлат ва жамиятқурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламлиислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашишМиллий кенгаши йиғилишида ҳам юртимиздакоррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинганишларга баҳо берилиб, келгуси вазифаларбелгиланди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғовэканини таъкидлади. Шу боис, сўнгги йилларда буиллатга қарши курашиш бўйича қонунлар қабулқилиниб, янги тизим яратилди. Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупциягақарши курашиш миллий кенгаши ва Агентликташкил қилинди. Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олибчиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилди.Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг буборадаги ўрни ва таъсири ортиб бормоқда. Президент коррупцияга қарши курашиш доимийжараён эканини айтиб, бу борадаги долзарбмасалаларни ва келгуси вазифаларни кўрсатибўтди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари, асосан, коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан ишлаб,коррупциявий омилларни таг-томири биланйўқотадиган превентив чоралар эътиборсизқолаётгани қайд этилди. Аввало, коррупциянингомилларига қарши курашилмоқда. Масалан, ерниҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечиб, аукцион тизимига ўтказилгани натижасида бутизим халқчил бўлди. “Шаффоф қурилиш” дастурижорий этилганидан кейин бу соҳада ҳам ижобийўзгаришлар сезилди. Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётгазарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган вахалқнинг давлат сиёсатига ишончини кескинсусайтирадиган, демократик институтлар ривожигатўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришишборасидаги режаларга ҳам жиддий путур етказади. Шу маънода, аср иллатига қарши кураш ҳар биркишининг, жамиятнинг, сиёсий партиялар,жамоатчилик ташкилотларининг вазифаси. Ҳечкимнинг бу курашдан чеккада туришга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, биз ўз илдизимизга ўзимиз болта урганбўламиз. Коррупциянинг олдини олиш, содирбўлаётган айрим ҳолатларга қарши курашишдавлатнинг, жамиятнинг муҳим мақсадига айланди. Чунки бу иллат бор жойда ривожланиш бўлмаслигикундай равшан. Шунинг учун коррупциядан холи қонун устуворлиги таъминланган ҳуқуқийдемократик давлат барпо этишга ҳар биримиз ўзҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, коррупциягақарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддасбурчидир. Давлатимиз раҳбари ҳам коррупциягақарши курашиш соҳасида амалга оширилаётганишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устуворвазифаларга бағишланган йиғилишда коррупциягақарши курашишнинг қанчалик аҳамиятли эканинидалиллар билан кўрсатиб берди. Бу борадабажарилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди. Айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда амалгаоширилаётган ишлар натижасида кейинги йиллардаЎзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнияхшиланиб бормоқда. Лекин бу борадаги ишларниянада яхшилаш учун айрим муаммоларни бартарафэтиш зарур.
Наманган вилоят маъмурий
суди судьяси Турдиев Одилжон
Наманган вилоят маъмурий
суди судья катта ёрдамчиси Абдурахмонов Бекзод