ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлаторганлари билан муносабатларда фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларисамарали ҳимоясини таъминлашда тизимлиислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2025 йил 30 январда “Фуқаролар ва тадбиркорликсубъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимояқилишнинг замонавий механизмларини жорийэтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-33-сон Қарори қабул қилиниб, маъмурий суд ишларини юритишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизмлари қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда:
Маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахс тушунчасининг ҳуқуқий таърифини аниқлаштириш, шахснинг манфаатдорлиги масаласини аризани судга қабул қилиш жараёнида ҳал этиш тартибини жорий этиш.
Маъмурий судга мурожаат этиш муддатларини маъмурий даъво турларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, айрим турдаги низолар (масалан, ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб) бўйича судга мурожаат қилишнинг махсус муддатларини белгилаш.
Маъмурий судларга жамоавий аризалар (class action) бериш тартиби ва асосларини белгилаш.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза беришга ваколатли бўлган давлат органлари ва бошқа шахслар доирасини кенгайтириш.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдорлиги нуқтаи назаридан маъмурий суд ишларини юритишда жалб қилиниши лозим бўлган учинчи шахслар доирасига аниқлик киритиш.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишга бўлган ҳуқуқдан келиб чиқиб, маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахслар доирасини белгилаш.
Аризани қабул қилишни рад қилиш, кўрмасдан қолдириш, қайтариш асосларини такомиллаштириш (низони судгача ҳал қилиш тартибига амал қилмаслик, манфаатдор шахс бўлмаган шахс томонидан ариза берилиши ва бошқалар).
Дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш тартиби ва асосларини такомиллаштириш, бунда дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бекор қилиш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни белгилаш.
Маъмурий судларга низо предметига доир қўшимча талаблар билан мурожаат қилиш имкониятини яратиш (дастлабки аризага қўшимча талаб билдирилганда уларни биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш).
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига оид нормаларни ривожлантириш.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш принципини қўллаш механизмларини такомиллаштириш.
Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар юзасидан суд томонидан текширилиши лозим бўлган асосларни белгилаш.
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокига оид нормаларни халқаростандартлардан келиб чиқиб такомиллаштириш.
Аризани иш юритишга қабул қилиш, ишларникўриб чиқишга оид оқилона процессуалмуддатларни, уларни тиклашнинг аниқчегараларини белгилаш.
Суд харажатлари турларини аниқлаштириш ватакомиллаштириш (ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш биланбоғлиқ харажатлар, экспертиза ўтказиш бўйичахаражатларни олдиндан тўлаш тартибини жорийэтиш).
Иш юритишни тугатиш асослари, тартиби ваоқибатларини такомиллаштириш.
Суднинг иш юритишни тўхтатиб туришҳуқуқи ва мажбуриятига асос бўлувчи ҳолатларниқайта кўриб чиқиб, тўхтатиб туриш муддатларинианиқ белгилаш.
Маъмурий судларга бўлган ишончни янадаошириш мақсадида давлат органлари томонидансуд қарорларини ижро этишнинг таъсирчанмеханизмларини жорий этиш.
Маъмурий суд ишларини юритишдазамонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга доир нормаларнитакомиллаштириш, ишда иштирок этувчишахсларни электрон хабардор қилиш, уларга суд ҳужжатларини электрон ҳужжат тарзида тақдимэтишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.
Келишув битимига оид нормаларнитакомиллаштириш. Бунда маъмурий суд ишлариниюритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатиниижро этиш жараёнида низони келишув битиминитузган ҳолда ҳал этиш механизмлариникенгайтириш.
Ушбу Қарор Маъмурий суд ишлариниюритишда фуқаролар ва тадбиркорликсубъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари вақонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишмеханизмларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.
Наманган вилоят маъмурий
суди судьяси Турдиев Одилжон
Наманган туманлараро маъмурий
суди судья ёрдамчиси Каримов Шерзод